вторник, 24 сентября 2013 г.

Ўзбекистонда кичик бизнесни шаклланиши ва ривожланиши



Барча янги мустакил давлатларда ислохатлардан олдинги даврда мулкчиликнинг давлат шакли устунлик килган. Хужаликнинг давлат секторида мехнаткашлар умумий сонининг 4/5 кисми, кооперативларда 14-15 %  (булардан ярмидан купи колхозларда), хусусий секторда 3% га якини банд булган. Саксонинчи йилларнинг  иккинчи ярмида  хужаликнинг кооператив секторини яратиш ижарани ривожлантиришга харакат қилинган. Бу харакатлар бозор инфратузилмасини ривожланмаганлиги, давлат мулкчилигининг хукумронлиги,  хужалик юритишнинг янгича шаклларини давлат секторига карамлиги, хужалик конунларининг ноаниклиги ва бошка бир катор сабаблар туфайли натижасиз бўлган.

Кичик бизнеснинг иктисодиётда тутган ўрни


Бизнинг мамлакатимизда хорижий мамлакатлар тажрибасига суянган холда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга давлат томонидан катта эътибор берилмокда. Бунга 1995 йилнинг 21 декабрида Олий мажлис томонидан қабул қилинган “Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рагбатлантириш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конунини мисол килиб кўрсатса булади. Эркин ракобатга тобора кенг имкон яратиш, турли мулкчилик шаклларидаги бозор субъектлари уртасида буладиган иктисодий - хукукий муносабатларни жахон андозалари даражасида ташкил этиш борасида ушбу қонун мухим ахамият касб этади.

Кичик бизнес тушунчаси ва унинг мохияти.


Хозирги пайтда мамлакатимизда амалга оширилаётган иктисодий ислохотларнинг иккинчи боскичида мулкни давлат тасарруфидан чикариш, хусусийлаштириш, кушма корхоналар тузиш, корхоналарни очик типдаги хиссадорлик жамиятларига айлантириш ва айникса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига катта эътибор берилмокда.

Лизинг тушунчаси ва унинг турлари.


Жахон амалиёти лизингни капитал жойлаштиришни маблаг билан таъминлашнинг, аникроги, лойихаларга инвестициялар жалб этишнинг юкори самара берадиган тури эканлигини курсатди. куп йиллик кузатиш шуни курсатдики, бозор иктисодиёти шароитида лизинг компанияларининг синиши камдан-кам учрайдиган холдир.
Лизинг ибораси (инглизчадан «to lease» ижарага олиш ёки ижарага бериш маъносини билдиради ва иктисодий лугатга киритилган 1877 йилда киртилган. Бирок лизинг операциялари 1952 йилда Сан Франциско шахрида ташкил этилган «Юнайтед стейтс лизинг корпорейшн» компаниясида амалга оширилган ва АКШ янги бизнеснинг ватани булиб хисобланади. Демак, лизинг деганда ишлаб чикаришга хизмат курсатувчи хар хил машина, асбоб-ускуна, транспорт воситалари, хисоблаш техникаси хамда бино ва иншоатларни узок муддатга ижарага берилиши тушунилади.

среда, 18 сентября 2013 г.

Экспорт-импорт қоидалари



Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг асосий қоидалари :
-                      Тереамбула- контракт сони, сони, уни тузиш, санаси ва жойи, томонларнинг номлари:
-                      Контракт мазмуни-товар номи ва унинг тавсифи:
-                      Етказиб бериш асослари – таваккалчиликни ўтказиш фурсати Инкотерис-2000;
-                      Нархи, ўлчов бирлиги, асосий нарх ва нархлар даражаси, белгилаш тартиби;
-                      Қадоқлаш тури, сифати, ўлчами, тўлов усули, маркировка;
-                      Юклаш тартиби-маълумотнома;
-                      Топшириш ва қабул қилиш-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини сотувчидан ҳаридорга ўтказиш шарти;
-                      Рекламация-сифати, миқдори бўйича даъволар, имконият бериш муддати, хал қилиш усули;
-                      Қафолат- товарнинг кафолат берилган амал қилиш муддати ва ҳизмат;
-                      Жарима-пепиялар, жазо ва жарималар;
-                      Форс-мажор- томонларнинг мажбуриятдан озод қилиш;
-                      Арбитраж- даъволарни ҳал этиш тартиби, арбитаж органи ва у жойлашаган жой.
     

Натурал хўжалик – товар хўжалигининг моддий асоси




Натурал хўжалик умумий иқтисодий ишлаб чиқаришнинг тарихан бирламчи шакли бўлиб, у хўжалик ички эҳтиёжларини, яъни ишлаб чиқарувчиларнинг ўз шахсий эҳтиёжларини қондиришга йў-налтирилган ижтимоий хўжаликнинг дастлабки шакли ҳисобланади. Бундай хўжалик ибтидоий индустриал тараққиёт давригача ҳукмрон бўлиб келган. Ҳозирги даврда эса айрим давлатларда бир қадар салмоқли ўринни эгаллаб келмоқда.

Товар ва унинг хусусиятлари


Товар меҳнат маҳсулининг бир шакли бўлиб, меҳнат маҳсулининг кўриб чиқилган барча хоссалари унга ҳам хосдир. Хеч ўйлаб кўрганмисиз, товарнинг маҳсулотдан фарқи нимада? Товар, энг аввало, ўз истеъмоли учун эмас, балки бошқа маҳсулотларга айрибошлаш мақсадида тайёрланадиган меҳнат маҳсулидир. Товарнинг натурал моддий ва иқтисодий томонлари, ўзига хос хусусиятлари ана шундан келиб чиқади. Товар, биринчи галда, ташқи маҳсулот, буюмдир. У ўз хусусиятига кўра, кишининг бирон-бир эҳтиёжини қондирадиган нарса ҳисобланади. Ҳар бир фойдали нарсага, масалан, пахта, буғдой, темир ва шу кабиларни сифат жиҳатидан ва миқдор жиҳатидан қаралган кўп хусусиятлар фойдалидир.

Товар ишлаб чиқариш


Товар ишлаб чиқариш натурал хўжаликка қарама-қарши омил сифатида юзага келган. Дастлаб маҳсулотнинг натурал шакли ўз ўрнини йиллар ўтиши билан  товар шаклига ўзгариб борган. Товар хўжалиги иқтисодий жиҳатдан мустақил, маълум истеъмол маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашган, ўз эҳтиёжларини олди-сотди, яъни бозор орқали қондирадиган алоҳида хўжалик туридир.

Товар хўжалиги бевосита бозор билан боғланган, бозор талаблари асосида ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этадиган илғор хўжалик ҳисобланади.
Товар ишлаб чиқариш ижтимоий ишлаб чиқаришнинг муайян тузилиши бўлиб, бунда кишилар ўртасидаги иқтисодий муносабатлар товар-пул муносабатлари, яъни бозор -маҳсулотларни олди-сотди қилиш орқали рўёбга чиқарилади.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, товар хўжалиги бозор билан боғланган бўлиб, бозор талабига қараб товар ишлаб чиқарилади. Маълумки жамиятда меҳнат тақсимоти чуқурлашиб бориши натижасида товар хўжалигининг турлари ҳам кўпайиб боради. Товар хўжалигининг ибтидоий даври оддий товар хўжалиги шаклида бўлган. Ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши, ишлаб чиқаришнинг индустриал тараққиёт даврига келиб йирик ихтисослашган товар хўжалиги ривожлана бошлади.

вторник, 17 сентября 2013 г.

Қиймат шаклларининг ривожланиши ва пулнинг пайдо бўлиши


Ижтимоий меҳнат тақсимоти, мустақил товар эгалари ўртасида иқтисодий неъматларни ўзаро алмаштиришни тақозо этади. Масалан, битта болтани битта қўйга, бир қоп унни уч бўлак матога ва ҳоказо тарзда алмаштириш ҳам мумкин. Маълумки, бирор товарнинг қиймати уни бошқа товарга айирбошлаганда маълум бўлади (Тенглаштирилади). Бир қарашда, айирбошлаш вақтида товарлар бир хил роль ўйнагандек кўринади. Аслида эса бу роль турличадир. Бир товар ўз қийматини бошқа товарга нисбатан ифодалайди. Иккинчи товар эса эквивалент сифатида биринчи товарнинг қийматини белгилайди. Эквивалент роли чиқади қийматнинг эквивалент шаклини ташкил этади. Худди мана шу ўринда пулнинг куртаги мавжуд.