Товар ишлаб чиқариш натурал хўжаликка қарама-қарши омил сифатида юзага
келган. Дастлаб маҳсулотнинг
натурал шакли ўз ўрнини йиллар ўтиши билан товар шаклига ўзгариб борган. Товар хўжалиги
иқтисодий жиҳатдан мустақил, маълум истеъмол маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашган,
ўз эҳтиёжларини олди-сотди, яъни бозор орқали қондирадиган алоҳида хўжалик
туридир.
Товар хўжалиги бевосита бозор билан боғланган, бозор талаблари асосида
ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этадиган илғор хўжалик ҳисобланади.
Товар ишлаб чиқариш ижтимоий ишлаб чиқаришнинг муайян тузилиши бўлиб, бунда кишилар ўртасидаги
иқтисодий муносабатлар товар-пул муносабатлари, яъни бозор -маҳсулотларни
олди-сотди қилиш орқали рўёбга чиқарилади.
Аниқроқ айтадиган
бўлсак, товар хўжалиги бозор билан боғланган бўлиб, бозор талабига қараб
товар ишлаб чиқарилади. Маълумки
жамиятда меҳнат тақсимоти чуқурлашиб бориши натижасида товар
хўжалигининг турлари ҳам кўпайиб боради. Товар хўжалигининг ибтидоий даври
оддий товар хўжалиги шаклида бўлган. Ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши, ишлаб
чиқаришнинг индустриал тараққиёт даврига келиб йирик ихтисослашган товар
хўжалиги ривожлана бошлади.
Оддий товар хўжалиги ишлаб чиқариш воситаларига асосланган бўлсада, хўжалик эгаси ва
аъзолари шахсий меҳнатга
суянадилар. Ишлаб чиқаришдан мақсад оила ва хўжалик эҳтиёжларини қондиришдан
иборатдир. Йирик ихтисослашган товар хўжалиги йирик ху-сусий мулкчиликка
асосланган бўлиб, ёлланма меҳнатдан фойдалинади. Чунки унинг мақсади
товар ишлаб чиқариб фойда олишдир. Шундай экан, товар ишлаб чиқариш маҳсулотни бозор
учун, яъни пул воситасида олди-сотди қилиш мақсадида бунёдга келтирилган. Товар
ишлаб чиқаришнинг пайдо бўлиши узоқ тараққиёт мобайнида товар ишлаб чиқариш
йўсинини объектив тарзда юзага келтиради. Чунки бозор орқали айирбошламай туриб
кишиларнинг кун кўриши қийин кечган.
Товар ишлаб чиқариш объектив тарзда икки асосга таянади ва икки хил
заруриятни вужудга келтиради:
1.
Меҳнат тақсимоти-бунда товарлар ва
хизматлар ишлаб чиқаришнинг бирор турига ихтисослаштирилади, яъни бир неча хил
маҳсулот ишлаб чиқариш, кейинчалик маҳсулотнинг айрим бир турини ишлаб
чиқаришга ихтисослаштирилади. Бирор хил товар ишлаб чиқарувчи ўз эҳтиёжини
қондириш учун маҳсулотини бошқа бир керакли товарга айирбошлашга ўта бошлайди.
Шундай товар ишлаб чиқарувчилар бир-бири билан рўпара бўладилар ва натижада
товарлар айирбошланади. Товарлар
доимо қўлдан-қўлга ўтиб туради. Бу жараёнда истеъмол қиймати алмашинув қийматига тенглаштирилади.
Натижада меҳнат унумдорлиги анча
ошиб боради. Қадим-қадим замондан товарларни
айирбошлаш нафақат зарурият, балки товар ишлаб чиқарувчилар учун ҳам фойдали
ҳисобланиб келинган.
Шу туфайли товар ишлаб чиқарувчиларнинг нимани ва қанча ишлаб чиқариш, уни
қандай баҳоларда сотиш товар эгасининг ўзига боғлиқ бўлади. Товар ишлаб
чиқарувчи фақат бозор қонунларини тан олади ва унинг талаблари билан ҳисоблашади. Товар хўжалиги
шароитида хусусий манфаат-ларни рўёбга чиқариш учун тегишли шарт-шароитлар
юзага келади.
2.
Ишлаб чиқарувчилар бир-биридан алоҳидалашиб
кетганларидан кейин улар (хизмат кўрсатувчилар) иқтисодий жиҳатдан мустақилликка
эришадилар. Улар маълум шаклдаги йирик мулк эгаларига айланиб, мулкни мустақил
равишда ўз тасарруфига ола бошлайдилар. Мулкдорлар ўртасида товар айирбошлаш
рўй беради. Бу жараёнда ҳар бир мулк эгасининг ўзига хос манфаатлари намоён
бўлади.
Жамият миқёсида ишлаб чиқаришнинг ривожланиши
натижасида айирбошлаш учун яратилган айрим товарларни эмас, балки яратилган
барча товарларни айирбошлаш, бозорга чиқариш умумий тусга айланди. Бундай
шароитда товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш бир марта бўладиган тасодифий ҳол
эмас, балки миллионлаб марта қайтариладиган узлуксиз жараёндир. Товар ишлаб
чиқариш бозор иқтисодиёти муносабатлари тизимининг моддий асосидир. Маҳсулотларни
товар шаклида ишлаб чиқариш ижтимоий ишлаб чиқаришнинг муайян тузилиши бўлиб, бунда кишилар ўртасидаги
иқтисодий муносабатлар бозор орқали, уларнинг меҳнат маҳсулотларини олдисотди
қилиш орқали намоён бўлади. Товарни сотишдан мақсад унинг ўрнига бошқа товарни
сотиб олиш ва ўз эҳтиёжини
қондиришдир. Бунда эҳтиёжнинг шахсий ёки ишлаб чиқариш учун
керак-керак-маслигининг аҳамияти йўқ. Чунки ишлаб чиқарувчи айни вақтда
ис-теъмолчи ҳамдир. У бир томондан, сотувчи бўлса, бошқа томондан, харидор
ҳисобланади.
Истеъмол буюмларининг умуман товарга айланишининг сабаби уларнинг
бир-бирига боғлиқ бўлмаган хусусий меҳнатлари маҳсулотлари эканлигидандир.
Бундай хусусий меҳнатларнинг йиғиндиси жамиятнинг жами меҳнатини ташкил этади.
Ишлаб чиқарувчилар ўз меҳнатларининг маҳсулотларини айирбошлаш йўли билангина
бир-бирлари билан ижтимоий алоқага киришадиларки, шу туфайли улар меҳнати
ижтимоий тус олади.
Жамият аъзоларининг жами меҳнат бўлиб, вақти билан ижтимоий меҳнат,
унинг турлари ихтисослаша боради. Меҳнат тақсимоти ижтимоий меҳнатнинг мустақил
вазифаларини бажарувчи меҳнат турларига ажралишидан иборат жараёнидир.
Меҳнат тақсимоти ижтимоий меҳнат фаолиятининг сифат жи-ҳатдан
оширилишини тақозо этади. Меҳнат тақсимоти юз берганда бир меҳнат туридан
иккинчиси, иккинчисидан учинчиси ва ҳоказо тарзда ажралиб чиқади ҳамда бу
жараён узлуксиз давом этаверади. Ҳар бир меҳнат тури мустақил вазифани
бажаради, лекин унинг бошқа турлар билан боғланган ҳолда ишлаб чиқаришда
қатнашади. Кишиларнинг меҳнат бозор орқали мужассамлаштириладиган жами
меҳнатнинг бир қисми ҳисобланади. Бозордаги ўзаро алоқалар аслида меҳнатни
ижтимоий зарурият сифатида эътироф қилишнинг бевосита эмас, балки билвосита
йўли, яъни товарни бозорда, олди-сотди йўли билан амалга ошириладиган
меҳнатнинг эътироф этилишидан бошқа нарса эмас.
Тарихий тараққиётдан
маълумки, товар ишлаб чиқариш умуминсоний, иқтисодий ҳодисадир.
Ҳозирги даврда давлатларнинг тараққиёт қай даражада бўлишидан қатъи назар,
уларнинг барчасида товар ишлаб чиқариш мавжуд. Товар ишлаб чиқарувчиларнинг
мавқеи зиддиятлидир. Бир томондан, уларнинг меҳнати ижтимоий характерга эга,
яъни уларнинг товарига муҳтож бўлган шахслар тимсолида жамият учун зарурдир.
Иккинчи томондан, уларнинг меҳнати алоҳида меҳнат мавқеида бўлиб, у ўз
ҳисобидан амалга оширилади ва номаълум истеъмолчига мўлжаллангандир.
Товар ишлаб чиқаришга сарфланган меҳнатнинг ижтимоий аҳамияти унинг
бозорда ўз харидорини топганганлиги, сотилганганлиги билан тасдиқланади. Демак, товар ишлаб
чиқарувчиларнинг меҳнати айни бир вақтда ҳам ижтимоий, ҳам алоҳидалашган меҳнатдир.
Меҳнатнинг ижтимоий характери билан унинг алоҳидалашуви ўртасидаги зиддият
товар ишлаб чиқарувчиларнинг алоҳида зиддиятидир. Бу зиддият ҳар бир товарга
татбиқан бозорда ҳал этилади. Лекин шу билан бирга, у умумий ижтимоий хўжалик товар
тузуми-нинг зиддияти сифатида доим такрор пайдо бўлиб туради. Жами ижтимоий
меҳнат таркибига кириш ҳар бир товар ишлаб чиқарувчи учун жуда мураккаб ва
ҳаётий муҳим муаммодир. Чунки у муваффақиятсизликка учраган тақдирда ўз
маҳсулотини сота олмайди ва зарар кўради, баъзан эса хонавайрон бўлиши ҳам
мумкин. Муаммо шу билан чуқурлашадики, ижтимоий эҳтиёжлар таркиби ҳамиша бирдай
берилган доимий ўзгармас нарса эмас. Вақти-вақти билан бу таркиб албатта топиб
туради. Бинобарин, ишлаб чиқариш таркиби, жами ижтимоий меҳнат таркиби ҳам
қайта тузилиши керак. Товар ишлаб чиқарувчи ўз товарининг сотилмай қолиши хавфи
тузилиши билан бозордаги ҳолатни ҳушёрона кузатиб боришга, доим бозорга
мослашиб туришга мажбур бўлиб туради.
Мастура Хамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий