Барча янги мустакил давлатларда ислохатлардан олдинги даврда
мулкчиликнинг давлат шакли устунлик килган. Хужаликнинг давлат секторида
мехнаткашлар умумий сонининг 4/5 кисми, кооперативларда 14-15 % (булардан ярмидан купи колхозларда), хусусий
секторда 3% га якини банд булган. Саксонинчи йилларнинг иккинчи ярмида хужаликнинг кооператив секторини яратиш
ижарани ривожлантиришга харакат қилинган. Бу харакатлар бозор инфратузилмасини
ривожланмаганлиги, давлат мулкчилигининг хукумронлиги, хужалик юритишнинг янгича шаклларини давлат
секторига карамлиги, хужалик конунларининг ноаниклиги ва бошка бир катор
сабаблар туфайли натижасиз бўлган.
Корхоналарни давлат тасаруфидан чикариш ва хусусийлаштириш иктисодий
ислохатларнинг етакчи бугинидир.
Хусусийлаштириш натижасида демократик
жамиятнинг ижтимоий заминини ташкил килувчи хусусий мулкчилик катлами
шаклланиши, бозор иктисодиёти ва ишлаб чикаришни самарали ривожланиши учун
шароитлар яратилиши керак.
Хусусийлаштириш жараёни узича жуда огир утади. Бу табиийдир. Ахир хусусий
мулкчиликни яратиш каби бундай катта
кулами иш турли хил сохалар ва
корхоналарнинг иктисодий тайёрлигини, иктисодий манфаатларни, якка хукмронликни
енгиб утишни, шерикчилик асосида тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этилишини,
айнан шундай ташкилий ва молиявий муносабатларни шаклланишини, янги молиявий,
ишлаб чикариш, хусусий узаро алокаларни
ташкил булишини ва манфаатларни
чатишиб кетишини хисобга олиши керак. Бозор тузилмаларини яратилишида умумдавлат миллий манфаатларни
хисобга олган холда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва мувофиклаштириш талаб
килинади. Хусусийлаштирилган мулкка хакикий таклиф ва талабни хисобга олган
холда молиявий томони хакида хам уйлаш ва хисоблаб чикиш зарур.
Нихоят, амалга оширилаётган тадбирларни куйилган максадларга мослигини
таъминлаш керак: фаол ва самарали хужалик фаолиятидан манфаатдор мулкчилар ва
хусусий тадбиркорликнинг ташкилотчилари табакасини ташкил килиш, бундай
фаолиятнинг керакли кизиктирувчи омиллари, ракобат мухити ва инфратузилмани
яратиш.
Ўзбекистонда хусусий тадбиркорликни ривожланиши ва шаклланишининг тарихини уч боскичга булиш мумкин: инкилобгача, шуро даври ва хозирги давр.
Тарихий шундай нарса вужудга келганки, инкилобга кадар, Ўзбекистон жуда
катта хом-ашё ресурслари захираларига эга булган холда, уз саноатига эга
булмаган. Подшо Россиясининг саноатчилари Туркистон улкасида саноат
корхоналарини куришга уз сармояларини киритмаганлар. Улар учун арзон
хом-ашёларни олиб кетиш ва тайёр махсулотларни оркага олиб келиш фойдалирок
булган. Ахолининг кундалик товарларга ва хар турли асбоб-ускуналарга эхтиёжи,
асосан, уларни хунармандлар ва майда корхоналар томонидан ишлаб чикариш оркали
кондирилган.
Урта Осиё халкларининг эстетик идеаллари тарихий сабабларга кура амалий
санъатда энг яккол уз аксини топган. Узбек халки турмушининг фазилатлари асрлар
давомида куп сонли хунарларни кенг ривожланиши учун шарт-шароитларни
шакллантирган, улар орасида бадиий буюмларни ишлаб чикариш фахрли уринни
эгаллаган. Хар бир уста турмуш учун зарур буюмни яратган. Аммо амалий буюмга уз
тушунчасига кура гузаллик киритган ва буюм санъат асарига айланган.
Хар кишлокда, шахарларни гапирмаса хам булади, хамма вакт хам юксак
бадиий бойликка эга маиший буюмларни тайёрлаш буйича усталар булган: кулоллар
ва зарбдорлар, ёгоч ва ганч уймакорлари, тукувчилар ва гиламчилар ва купгина
бошкалар.
Шахарни хар бир мутахассислик хунармандлари шахарнинг алохида
махаллаларига жойлашганлар. Зарбдорлар, заргарлар ва х. к. махаллалари мавжуд
булган. Хар бир уста уз уйида ишлаган ва шу ерда уз молларини сотган. Аммо бир
мутахассисликнинг барча усталари “цех”ларга ёки корпорацияларга бирлашган,
уларга сайланган оксоколлар рахбарлик килганлар. Бу рахбарлик моллар сифати
устидан рахбарлик килган, нарх- навонинг умумий сиёсатини амалга оширган, цех
аъзоларининг ижтимоий-маиший муаммоларини хал килган. Бундай куриниш Урта
асрлар давридаги барча халклар ва давлатлар учун хосдир.
Рус ахолисининг Туркистонга шу жумладан Ўзбекистоннинг хозирги худудига
келиши, тарихан киска муддатда махаллий ахоли хаётининг купгина сохаларида
анъанавий тартибини узгартириб юборди. Жамиятнинг феодал тузилмаларига хужалик
юритишнинг капиталистик шакллари кира бошлади. Фабрикалар арзон
буюмларининг ракобати махаллий
хунармандларни ишлаб чикаришнинг янги усуллари ва янги таркибий ташкилотларга
утишга мажбур килди.
Туркистон улкасининг бойликлари Россия савдо-саноат давраларининг диккат
эътиборларини жалб килди. Россия савдогарлари ва махаллий хунармандларнинг
биринчи контактлари уз натижаларини берди. Россиянинг йирик шахарларидаги турли
хил кургазмаларида Туркистон халк усталари буюмлари билан булимлар пайдо була
бошлади. Бу буюмлар жамиятнинг юкори доираларини хам кизиктира бошлади. 1870
йили Кишки Саройга императрица томонидан
манфактура кургазмасининг Туркистон булимида булганда буюртма берилган
тилла ва кулолчилик буюмларини етказиб берилганлиги хакидаги хужжатлар мавжуд.
Аммо 1867 йилдаёк Туркистонлик
хунармандларнинг буюмлари Бутунжахон
Париж кургазмасининг Россия булимида намойиш қилинган эди. Узбек
хунармандларининг буюмлари 1873 ва 1876 йиллардаги Москва политехника кургазмаларида
мукофотлар ва дипломлар билан такдирланган. 1888 йилларда хунармандчилик саноат
кургазмалари Туркистонда хам ташкил килина бошланди. Масалан, 1886 йилда узбек
усталарининг буюмлари хунармандчилик-саноат ва кишлок хужалиги кургазмаларида
намойиш қилинган, 1887 йилдаги Самаркандда хунармандчилик ишлаб чикаришининг
даврий кургазмаси ташкил килина бошланди, 1888 йилда эса йирик Туркистон
кургазмаси утказилган. Аста-секинлик билан узбек хунармандларининг буюмлари, шу
жумладан бадиий буюмлари, Париждаги Бутунжахон кургазмасида, 1904 йилдаги
Сан-Луи (АКШ) даги кургазмада жахоннинг эътирофини олди.
Аммо узбек хунармандлари бадиий буюмларининг муваффакиятлари факат
нуфузли характерга эга эди. Россия сармоясига эса йулга куйилган ишлаб чикариш
даркор эди. 1870 йилларнинг охирида Россия маъмурияти Туркистон улкасининг
барча вилоятларидан жойлардаги мавжуд завод ва фабрикалар хакида маълумотларни
жадаллик билан йигади. Жавоблар деярли бир хилда эди. Масалан, Андижон
тумани бошлигининг Фаргона вилояти
бошлигига 1878 йилнинг ноябридаги билдиришномаси куйидаги жумла билан тугайди:
“ . . . менинг карамогимдаги туманда завод ва фабрикалар йук, барча махаллий
асарлар ва буюмлар оддий кул воситаларида тайёрланади”. Усталарнинг
хунармандлик ва бадиий асарларини саноат ишлаб чикаришини йулга куйишга биринчи
кадамлар 1889 йилда куйилди. Бу вактда Тошкентда хунармандлик бошкармаси таъсис
этилди. Аммо бошкарманинг рахбарлиги анъанавий фикр юритувчи усталарнинг қўллаб-қувватлашига
эга булмади. Бошкаришнинг марказлашуви уларнинг ташабуссларини бугар эди.
Шунинг учун 1902 йилда Туркистон губернатори иш юритиш хонасининг “Хунармандлик
жамиятларини таркатиш” хакидаги Карори чикди. Аммо капиталистик муносабатлар
бозор стихиясига хукмрона кириб борди, хунарманд усталарнинг мехнат артеллари
ташкил була бошлади ва 1909 йилда “Усталар ва кора ишчилар артелининг Низоми”
тасдикланди.
Баён этилганлардан келиб чикадики, махаллий хунармандларнинг биринчи
ташкилоти 1889 йилда тузилган. Унга хам маиший, амалий буюмлар хам халк санъати
асарлари, яъни бадиий хунармандлик буюмларини ишлаб чикариш кирган, аммо Россия
журналларининг бир шархчиси “Тошкентда Туркистон кургазмаси” маколасида (1890
йил) хунармандлик буюмларини саноат асосида яратиш тарихига анъанавий
усталарнинг хусусий ишлаб чикаришининг мавжудлиги даврини хам киритади. У: “ 25 йил
давомида улкада купгина нарсалар узгарди, махаллий саноат кенгайди ва
ривожланди” - деб ёзади. Бу кургазма шунинг билан характерлики, унда алохида
павильон - Тошкентда яшовчи Акром Аскарнинг ёдгорликлари павильони намойиш қилинган,
яъни биринчи марта нафакат узбек устасининг буюмлари намойиш қилинган, балки
унинг узи хам ушбу кургазманинг иштирокчиси булган. Кургазмада иштирок
этганлиги учун Давлат мулк вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат от заводи,
Императорнинг Москва кишлок хужалиги жамияти томонидан куп сонли олтин, кумуш
ва бронза медаллари таъсис этилган.
Туркистондан келтирилган буюмлар иштирок этган кургазмалар хамма вакт хам
тижорат характерига эга булган. Уларда павильонларга куйилган товарлар сотилган.
Ерни тузиш ва дехкончилик Бош бошкармасининг Санкт Петербург хунар омборининг
Сирдарё вилоят бошкармасига 1907 йил 15 сентябрида юборган хати сакланиб
колган, унда хунармандчилик буюмларини сотиш
хам Петербургда ва хам хорижда кенгайганлиги учун улка билан алокалар ва
у ердан олиб келишларнинг маълум кийинчиликларига карамасдан, омбор буюмларни
олиб келишни оширишни сураганлиги курсатилади. Шунинг билан бир каторда
Туркистон товарларини микдорини ошириш учун Бутунроссия Кургазмалар
кумитасининг фахрий раиси Туркистон
генерал-губернаторининг кенгашидан ахолини кургазмага жунатиш учун буюмларни
давлат томонидан харид килишдан ташкари, хар бир хохловчи уз буюмларини
Петербургга уз хисобидан жунатиш
мумкинлиги хакида ахолини хабардор килишини сурайди.
Туркистон хунармандларининг бадиий ва маиший буюмлари Петербург ва Москвадаги хар йиллик
Бутунроссия кургазмаларида 1917 йилга кадар мунтазам етказиб берилган, 1910
йилларда эса Самаркандда хунармандлик буюмларининг бозор кургазмалари утказила
бошланди.
Инкилобдан сунгги давр тадбиркорлар учун мураккаб ва бир хил булмаган.
Шуро хукуматининг биринчи йилидан бошлаб хукумат мамлакатнинг бутун
худудида хунармандлик ишлаб чикаришни қўллаб-қувватлашга харакат килган. 1919
йилнинг 25 апрелида БМИК ва ХКК нинг
хунармандчилик саноатига кумаклашиш тадбирлари хакида Декрети чиккан, унда
айтилишича, «хунармандлик саноатининг барча кичик корхоналарини на
махаллийлаштириш, на хусусийлаштириш ва на мусодара килиш факат фавкулодда
холлардан ташкари мумкин эмас». Шундан кейин хунармандлар ишлаб чикарадиган
хунармандлик буюмлари санаб утилган. Улар ичига тукима буюмлар, халк чолгу
асбоблари, кашталар, уйинчоклар ва бошка бадиий буюмлар кирган. Бунинг
устига таъкидланганки: “Кооператив бирлашмаларга
юкорида санаб утилган буюмларни Россия Республикасининг барча худудларига олиб
бориш ва сотишга рухсат берилган”.
Аммо, аста-секинлик билан, хусусий бизнесга талаблар хисобга олина
бошланди ва у маълум доирага киритилди. 1921 йилнинг 8 августида Туркистон
Республикасининг Советлар марказий Ижроия Комитети 88 -сонли “Хунармандчилик ва
майда саноат хакида”ги карорини қабул килди. Бу карор билан хунармандлик ва
майда саноатнинг регламенти ва статуси, уларнинг хукуклари ва давлат билан
узаро муносабатлари белгилаб берилди. Амалда республиканинг барча худудларида
металл ва ёгочдан буюмлар ишлаб чикариш, кулолчилик, кийимлар ва пойафзал
тикиш, кишлок хужалик махсулотларини кайта ишлаш, ахолига маиший хизматлар
курсатиш, кишлок хужалиги асбобларини ишлаб чикариш буйича кичик корхоналар
ташкил килинди. Кичик корхоналарнинг тез ривожланиши уларни бошкариш
идораларини тузиш заруриятини келтириб чикарди ва 1923 йилнинг 16 сентябрида
Туркистон Республикаси Халк Комиссарлари Кенгаши 139 -сонли карорни қабул
килди, унда ТССР худудида саноатни умумий тартибга солиш вазифалари белгилаб
берилган ва вилоят ижроия комитетлари булимлари хукукида харакат килувчи ва
вилоят ижроия комитети сметаси буйича махаллий бюджетга кирувчи махаллий
саноатнинг вилоят булимлари тасдикланган.
Уша узок йилларда саноатга рахбарлик килиш кандай амалга оширилган? Бу
кизикарли масалани алохида куриб чикиш
зарур. Саноат устидан давлат назоратини урнатиш ва тартибга солиш масалаларини
амалга ошириш учун жойларда вилоят иктисодий кенгашлари кошида ходимларнинг
тегишли штати билан вилоят саноат нозирларининг лавозими таъсис этилган. Вилоят
саноат нозирлари МХХК ига буйсунганлар, унинг фармойишларига амал килганлар, уз
фаолиятларини виолят иктисодий Кенгаши билан мувофиклаштирган ва унга зарур
хисоботларни такдим килганлар.
Барча фабрика-завод ёки хам давлат, хам махаллий кооператив, хусусий,
умуман саноат характерига эга хамма корхоналар вилоят саноат нозирларининг
ихтиёрида булган. Бунинг устига корхона деб унда кучайтирувчи курилмалар мавжуд
булса ёки бештадан ортик ишчи килса хисобланган, агар иш ёлланма ишчилар
томонидан эмас, балки оила ёки артел аъзолари томонидан бажарилса, унда бир
ховли жойда унтадан ортик киши банд булиши керак булган. Уттизинчи йилларнинг бошларида саноат
корхоналарини белгилаш учун шундай мезонлар булган. Саноат нозирлари
фабрика-завод корхоналарини руйхатга олган, уларнинг ускуналари ва унинг техник
холати хакида мунтазам ахборотларни йикканлар, корхоналар ишининг тахлилини
утказганлар. Корхоналарни техник кайта жихозлаш, уларни кайта куриш, янги
фабрика ва заводларни куриш, хом-ашё ва материаллар, ёнилгини тежаш, ишчи
кадрлар ва рахбар ходимларни тайёрлаш, ишлаб чикаришга кашфиётларни тадбик этиш
ва кашфиётчиларга хамкорликни яратиш буйича масалалар хам уларнинг хукук
доираларига кирган.
Хозир махаллий саноатнинг бошланишида турган биринчи
тадбиркор-ташаббускорлар хакида аник бир нарса айтиш кийин. Хали биродар кушлик
фукаролар уруши хаёт-мамот учун жуш урар эди, аммо вакт кундалик муаммоларни
хал килишни талаб килар эди. Афсуски, уша нотинч йилларда хали хисоблар,
архивлар ва статистиканинг уйгун тизими мавжуд булмаган, биз учун утган
вокеаларни хужжатий аникликда тиклаш кийин. Аммо бир нарса шубхасиз: бу максад
сари интилган, уз интилишларида олижаноб булган, уз мехнатлари ва тадбиркорлик
талантлари билан узларининг махаллий саноатларини яратишга ахд килган бир
максад билан бирлашган ходимлар эди, бу оркали уша вактнинг кундалик масаласи
иш бериш, азобланган халкни туйгазиш, кийинтиришни тез ва энг кам харажатлар
билан хал килиш мумкин булган.
Омон колиш мусобакасида айникса анъанавий хунарлар вакиллари узларини
яхши курсатдилар.
Кулолчилик бу халк хунарининг энг кадимийси булиб, у жахоннинг барча
халкларида жуда кадимдан маълум. Ўзбекистон худудида турли даврларнинг сопол
буюмларининг куп сонли археологик топилмалари топилган: энг кадимги даврдаги,
антик даврдаги ва Урта асрлар давридаги. Кадимги усталар турли хил буёкларни
тайёрлашнинг купгина сирларини билганлар, афсуски хозир улар йукотилган.
Узбек усталари архитектура иншоатлари учун сопол безак плиталарини,
маиший анжомлар ва гузаллиги буйича ажойиб булган бадиий идишлар намуналарини
ишлаб чикаришни давом эттирганлар. XIX
асрнинг иккинчи ярмида Урта Осиёга темир йулни курилиши сопол ишлаб чикаришни
кенгайишига, аммо соддалашишига олиб келди, бу йул билан бу ерга Россия
фабрикаларида ишлаб чикарилган сифатлирок ва арзонрок махсулотлар окими окиб
кела бошлади. Ва махаллий усталар янада арзонрок ва куп микдордаги буюмларни
ишлаб чикаришга мажбур булганлар. Бу жуда каттик ракобат ва бозор учун кураш
эди.
|
Риштон
|
Тошкент
|
||
|
1915
йил
|
1924
йил
|
1915
йил
|
1924
йил
|
Усталар
сони
|
80
|
57
|
10
|
23
|
Буюмлар
микдори, дона
|
260
000
|
512
000
|
50
000
|
205
000
|
Кадимий кулолчилик марказлари хамма вакт хам карвон йуллари буйича
жойлашганлар. Бу анъана Буюк Ипак йули даврлариданок сакланиб колган. Бундан
ташкари усталар карвон хаётининг маиший шароитларини хам хисобга олганлар ва
шунинг учун сополчилик устахоналари узбошимчалик билан эмас, балки бир
бирларидан тахминан 4 фарсангда (32 км) да жойлашган. Бу карвоннинг бир кунлик йули.
Аммо инкилобдан сунг сополчилик марказлари янги жойларда хам вужудга кела
бошлади. 1925 йилда Ўзбекистонда кулолларнинг 420 та хужаликлари булган, улар
уй-рузгор буюмлари, нон ёпиш учун тандирлар ва бошкаларни ишлаб чикарганлар.
Уруш даврида сопол идишларга эхтиёж ошган. Сополчи рассомлар, усталар,
шакл берувчилар, пиширувчилар тайёрлаш буйича курслар очилган. Масалан,
Риштонда бундай курсларни 70 киши битирган. Булар орасида Иногомжон Содиков,
Махмуд Эргашев ва Акбар Тожиалиев каби кейинчалик машхур булган усталар бор
эди.
Зардустлик тарихи хам жуда кизик археологик маълумотлар буйича Ўзбекистон
худудида 2 минг йилни ташкил килади. VI-VIII
асрлардаги Болалик-Тепа, Варахши, Афросиёб саройларидаги суръатлар тилла
ип билан тикилган кийимлар кийган кишиларни акс эттиради. XIX асрнинг охирида
бу кадимий санъат факат Бухоро амирининг саройида сакланиб колган. Тилла ип
билан купчилик кийимлар, бош кийимлар ва отларнинг кучалик анжомлари безалган.
Иш жуда куп мехнатни талаб килганлиги сабабли, бир буюм устида бир неча киши
ишлаган, яъни мехнат жамоаники булган. Кадимда халк санъатининг бу турида
аёллар иштирок этмаганлигини шу билан изохлаш мумкинки, касб факат эркакларники
булган: эркаклар безакларни уйлаб топганлар ва тикканлар. Инкилобнинг бошларида
Бухорода 300-350 та тилла ип билан тикувчилар булган.
Бухородаги инкилобий вокеалар бу хунарни бир оз тухтатган. Аммо 1930
йилдаёк эски усталар ва ёшларнинг янги авлоди, шу жумладан аёллар, “Кизил
тукувчи”, “Кизил аёллар”, “Мехнаткаш”, Охунбобоев номли, Сталин номли
артелларга бирлашган. Бу артелларнинг бошчилигида наслий зардустлар Нигмон
Аминов (кейинчалик хизмат курсатган маданият ходими) ва Нурмат Султоновлар
турганлар. 1939 йилда майда артеллар битта артелга бириктирилган, унда 13 киши
ишлаган, кейинчалик у (1960 йилда) “Октябрнинг 40 йиллиги” номли Бухоро
зардустлик фабрикасига айлантирилган. Киркинчи йилларда усталар сони 70 гача
етган. Уларни купчилигини аёллар ташкил килганлар. Нигмон Аминов, Рахмат
Мирзаев, Сайфуддин Сагдуллаевлар уларга узларининг бой тажрибаларини берганлар.
Эски анъаналарни саклаб колиш зардустлик замоновий буюмларда янги
расмларни яратиш учун асос булган. Масалан, Ўзбекистон амалий санъат музейида
30 дан ортик турли хил безакларга эга Бухоро зардустлик фабрикасининг тикилган
дуппилари сакланади, бу безаклар кадимий ва янги номларга эга: бахор, чор-гул,
хуржед, кубба, точ, хафтабарг ва бошкалар.
Хунармандларларнинг сермехнат хаётида ташкилий тузилмалар куп марта
узгарган, аммо асосийси на факат музейлар ва кургазмаларни безовчи, балки куплаб
кишилар уйига гузаллик ва севинч олиб кирувчи миллий санъат асарлари колган.
Шуро хокимияти йилларида усталар ва хунармандлар катта ва машаккатли
йулни босиб утдилар.
Ўзбекистоннинг мустакиллиги хакидаги Декларацияни қабул қилинган пайтдан
бошлаб кичик ва хусусий бизнесни ривожланишининг учинчи даври муддати буйича
энг киска, аммо энг катта булди. Бу 1990 йилнинг 20 июнида содир булди. 1992
йилнинг 30 августида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташкари
сессиясида сувренитет хакидаги конун қабул
килинди.
Хар кандай давлатнинг сиёсий мустакиллигини иктисодий мустакиллигисиз
аклга сигдириб булмайди. Худди шунинг учун Ўзбекистон Республикаси Хукумати
саноат салохиятини устиришга катта ахамият бермокда. Айникса бунда кичик ва
хусусий корхоналарни ривожлантириш каби
олижаноб ишга мухим роль ажратилган.
Бугун хамма биладики, 1990 йилнинг апрель-майида Президент И.
Каримов томонидан Ўзбекистонда биринчи
хусусий корхоналарни очиш хакида карор қабул килинди. Бу хали хеч ким Ўзбекистонни
мустакилликка олиб келувчи тарихий ходисаларни кура олмаган шароитларда
килинди.
Аммо уша вактлардаёк республика рахбарияти хужалик юритишнинг янги
шаклларини фаол кидиришни бошлади. Биринчи хусусий корхоналар узок муддат
мавжуд булдилар ва улар тажрибаси асосида давлат корхоналарини оммавий
хусусийлаштириш бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг туман-шахар саноат
комбинатларини ташкил килиш хакидаги карорини 90 -йиллардаги энг кучли ва
самарали карорлардан бири деб хисоблаш мумкин. Бунинг устига уларга
давлат-кооператив статуси берилган. 1990 йилда қабул қилинган бундай гайри
табиий карор корхоналарга ижобий ташаббускорларини амалга оширишда кулларини ечишга имкон берди.
Вактнинг киска даври ичида Ўзбекистоннинг барча туманларида хусусий ва давлат мулки асосида деярли 200 туман
саноат комбинатлари ташкил килинди. Улар учун белгиланган соликлар ва бюджет туловлари буйича
имтиёзлар, бинолар ва иншоатларни уларга бепул берилиши уларнинг купчилигига
тез оёкка туришга ва мустахкам хужаликлар яратишга имкон берди.
ТШСК лари учта ягона вазифани тез суръатларда хал килдилар:
1) Ижтимоий - жамоа ишлаб чикаришида банд булмаган куп сонли кишиларни,
шу жумладан куп болалик оналар ва ёшларни ишчи уринлар билан таъминлаш.
2) Сиёсий - кишлок жойларда миллий ишчи сифини яратиш.
3) Иктисодий - халк истеъмоли товарларини ишлаб чикаришни кескин ошириш
ва товар камёблигини кискартириш.
Республика учун уруш ва мехнат ногиронларини, куп болалик аёлларни, ишлаб
чикаришда ишлаш имкониятига эга булмаган уй бекаларини ишга жойлаштириш мухим
ижтимоий-иктисодий ахамиятга эга. Уларни ишга жойлаштириш учун мехнатнинг уйда
ишлаш шакли ташкил қилинган. Уйда ишловчилар учун корхоналар уларнинг уйларига
хом-ашё, материаллар ва ярим фабрикатларни етказиб берадилар, улар ишлаб чикарган
махсулотлар эса корхоналар омборларига топширилади. Уйда ишловчиларнинг сони
йилдан йилга ошмокда. 1995 йилда уларнинг сони 35 мингдан ошиб кетди.
Республикада якка тартибдаги иш фаолияти борган сари кенг ёйилмокда. Соддалаштирилган руйхатга олиш ва бухгалтерия
хисоби тизимлари уларнинг афзалликларидир. У патентни харид килиш ва солик идораларида руйхатдан утишдан иборатдир. Натижада, 1995
йилда республикада бундай шаклдаги мустакил бизнес билан 220 мингдан ортик киши
шугулланмокда.
Савдо, маиший хизмат, махаллий саноат, ижтимоий сохалар корхоналарини
давлатникидан хусусийга айлантириш жараёни анча кийин утди.
Бу ерда аввал хусусийлаштириш йириклаштирилган ишлаб чикариш булинмалари
буйича бажарилди, уларнинг заминида очик турдаги хиссадорлик жамиятлари
тузилди.
Аммо хаёт бу жамиятларни кичиклаштиришни такозо килди, шу максадда унга
кирувчи айрим таркибий бирликларга катта мустакиллик берилди. Натижада
Узбексавдо, Узмаишийиттифок, Узбекбирлашув каби тармоклар буйича 13 мингга якин
хусусий корхоналар ташкил этилди.
1995 йилда кичик ва хусусий корхоналар ташкил килишга энг катта ахамият
берилди.
Бу йил 61 минг янги тадбиркорлик тузилмалари учун тугилиш йили булди.
Шундай килиб, 1995 йилнинг охирига келиб Ўзбекистонда деярли 100 мингта
кичик ва хусусий корхоналарда ва 230 мингдан ортик якка тартибдаги мехнат
фаолиятлари патентлари билан ишловчи кичик бизнес тадбиркорларининг сезиларли
синфи кузга ташланди.
Мастура Хамроева
Мое свидетельство Привет всем. Я здесь, чтобы засвидетельствовать, как я получил свой кредит от мистера Бенджамина после того, как я несколько раз обращался к различным кредиторам, которые обещали помочь, но они никогда не давали мне кредит. Пока мой друг не представил меня мистеру Бенджамину Ли, он пообещал мне помочь, и он действительно сделал то, что обещал, без каких-либо задержек. Я никогда не думал, что есть надежные кредиторы, пока я не встретил мистера Бенджамина Ли, который действительно помог с кредит и изменил мою веру. Я не знаю, нуждаетесь ли вы в каком-либо подлинном и срочном кредите, не стесняйтесь связаться с г-ном Бенджамином через WhatsApp + 1-989-394-3740 и его электронную почту: Lfdsloans@outlook.com спасибо.
ОтветитьУдалить