вторник, 24 сентября 2013 г.

Кичик бизнеснинг иктисодиётда тутган ўрни


Бизнинг мамлакатимизда хорижий мамлакатлар тажрибасига суянган холда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга давлат томонидан катта эътибор берилмокда. Бунга 1995 йилнинг 21 декабрида Олий мажлис томонидан қабул қилинган “Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рагбатлантириш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Конунини мисол килиб кўрсатса булади. Эркин ракобатга тобора кенг имкон яратиш, турли мулкчилик шаклларидаги бозор субъектлари уртасида буладиган иктисодий - хукукий муносабатларни жахон андозалари даражасида ташкил этиш борасида ушбу қонун мухим ахамият касб этади.

Мазкур конуннинг 2- моддасида кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг микёси аник белгилаб берилган. Жумладан, саноат ва курилишда - 50 кишигача, кишлок хўжалиги ва ишлаб чикаришнинг бошқа сохаларида - 25 кишигача, фан ва илмий хизмат кўрсатиш сохаларида -10 кишигача, чакана савдода - 5 кишигача булган корхоналар кичик ва хусусий тадбиркорлик доирасидаги корхоналар бўлиб хисобланади.
Хўш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланган давлатларда кандай эътироф этилади ва унинг мохияти нимадан иборат?  АКШ да 500 тагача ходими булган корхона кичик корхона хисобланади. Германия ва бошка Ғарбий Европа давлатларида эса 300 тагача ходими бўлган корхона кичик корхона хисобланади.
Хорижий мамлакатларда кичик корхоналарни 2 та тамоман узгача турларга булиш мумкин:
1) хаётни таъминловчи корхоналар;
2) тез ўсувчи корхоналар.
Одатда кичик корхоналарнинг карийиб 80-90% ўта кичик бўлиб, улар ўсиш учун чекланган имкониятларга эга. Бундай корхоналар хаётни таъминловчи корхоналар деб юритилади. Ушбу турдаги корхоналарга маслахат - хизмати курсатувчи фирмалар, тор доирада ихтисослашган дуконлар, кафе ва шу кабилар киради. Улардаги ходимлар тўлиқ бўлмаган иш кунига эга бўлиб, фирма манзиллари сифатида тадбиркорлар ўз уйларидан фойдаланадилар. Хаётни таъминловчи корхоналар кичик бизнес корхонаси булиб, унинг эгаси етарли турмуш даражасини таъминлаш мақсадида ташкил этади.
Иккинчи турдаги корхоналар тез ўсувчи корхоналар деб номланади. Уларнинг бундай номланишига сабаб, уларнинг максади тезрок кичик бизнес чегарасидан чикиб ривожланишдир. Тез ўсувчи корхоналар кичик бизнес корхонаси бўлиб, улар тезкор ўсиш тенденциясига ва қўйилган сармоянинг юқори кайтмлигига эга хисобланади. Одатда бундай туркум корхоналарга бир неча киши рахбарлик килади. Тез ўсувчи корхоналар йирик инвестиция манбаларига тез якинлаша оладилар ва бунинг натижасида кенг бозорда янги товарлар ва хизматларни киритиш имкониятига эга бўладилар.
Бундай турдаги корхоналар хар йили АКШ да чоп этиладиган “Инк” журналида эълон килинади. 1990 йили 500 та шундай компаниянинг йиллик обороти 9,6 млрд. долларга тенг булди ва 56,8 минг иш жойини ташкил килди. 1990 йилда бу руйхатда “Коджентрикс” фирмаси  пешкадамликни эгаллаб, унинг асосий фаолияти Шарлотта шахрида (Шим. Королина штати) электростанцияларни куриш ва таъминлаш булган. Маълум йилларда ушбу руйхатда “Чарлз Шваб” ва “Микрософт” корпорациялари карвонбошлик килганлар. Хозирги пайтда ушбу корпорациялар юксак ривожланган корпорациялар сафига киради.

 Мастура Хамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий