Хозирги пайтда мамлакатимизда амалга оширилаётган иктисодий
ислохотларнинг иккинчи боскичида мулкни давлат тасарруфидан чикариш,
хусусийлаштириш, кушма корхоналар тузиш, корхоналарни очик типдаги хиссадорлик
жамиятларига айлантириш ва айникса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
ривожлантириш масалаларига катта эътибор берилмокда.
Ўзбекистонда ва МДХ да бизнес хакидаги маколалар, адабиётлар
60-йилларнинг урталарида пайдо булди. Бирок, у пайтдаги барча маколалар
танкидий тарзда ёзилар эди. Чунки бизнесни асосини хусусий мулкчилик ташкил
этар эди. Хусусий мулкчилик эса уша пайтда бизнинг мафкурамиз учун бутунлай ёт
нарса эди. Лекин бизнесни фан тарикасида урганиш факатгина 90-йилларнинг
бошларида бозор муносабатларига аста-секин утиш билан бошланди.
“Бизнес” сўзи инглизча сўз бўлиб, у тадбиркорлик фаолияти ёки бошкача сўз билан айтганда кишиларни
фойда олишга қаратилган тадбиркорлик фаолиятидир.
Хорижий адабиётларда бизнес таърифини куп турлари мавжуддир. Инсоният
жамиятининг бутун ривожланиш тарихи у ёки бу жихатдан доимо бизнес билан боғлик булган.
Бизнесмен (Тадбиркор) сўзи биринчи
маротаба Англия иктисодиётида ХVIII асрда пайдо булиб, у “Мулк эгаси” деган
маънони билдиради. Жумладан, Адам Смит тадбиркорни мулк эгаси сифатида
таърифлаб, уни фойда олиш учун кандайдир тижорат гоясини амалга ошириш
максадида иктисодий таваккалчиликка борадиган кишидир,- деб таъкидлайди.
Тадбиркорни узи, уз ишини режалаштиради, ишлаб чикаришни ташкил этади,
махсулотни сотади хамда олган даромадига узи хужайинлик килади.
Хорижий мамлакат олимлари дарсликларда бизнесга системали таъриф берадилар. АКШ нинг Техас ва Иллинойа
университетлари профессорлари С. Розенблат, Р. Боннингтон ва Б. Нидлслар
томонидан тайёрланган “Бизнес концепцияси” дарслигида: “Бизнес нима?” деган
саволга улар:
Бизнес - бу иш юритиш системасидир.
Бизнес - бу инсонларга керак булган махсулотларни яратишдир.
Бизнес - бу ишдир.
Бизнес - бу бизни кандай яшашимиздир.
Бизнес - бу бизнинг ижтимоий-иктисодий системамизнинг марказий кўчасидир.
Бизнес - бу узимизнинг хохиш истакларимизни кондириш учун яратган
системамиздир.
Бизнес - бу жамиятни хохиш ва эхтиёжларини кондириш учун яратилган ишлаб
чикариш системасидир. - деб жавоб берганлар.
Бизнес - бу нима? Бизнес - бу пулдан пул килиш, лекин албатта инсонларга
керакли булган махсулотни ишлаб чикариш ёки хизмат курсатиш натижасида пулдан
пул килишдир. Бизнеснинг формуласи оддий, яъни П-П . Лекин бу оддий формула
мазмунида мураккаб хаёт жараёни ётади. Бизнес - бу аввало ишлаб чикаришни
ташкил этиш, иктисодий фаолият ва муносабатлар, хаётни узи, сунгра эса пул
ишлаш демакдир. Бизнес - бу хорижий сўздир. У бутун дунё буйича таркалгандир,
ундан барча мамлакатларда фойдаланадилар. Узбек тилида эса бизнес сўзи
тадбиркорлик, бизнесмен эса тадбиркор демакдир. Ўзбекча сўз хорижий сўзга тўғри келади, лекин унга кўшимча маъно хам беради. Бу
сўзларни ортида “иш” яъни иш билан шугулланиш ёки корхона ташкил килиш ётади.
Шундай килиб бизнес - бу корхона ташкил килиш демакдир (саноат корхонаси, савдо
дукони, хизмат курсатиш корхонаси, аудиторлик контораси, адвокат контораси,
банк ва хоказолар). Демак, бизнес бу йук нарсадан пул килиш эмас, балки
мураккаб ишлаб чикаришни ёки хизмат кўрсатишни ташкил этиш демакдир. Тадбиркорлик - бу доимо уз ишининг
фидоийси, билимдонидир. Тадбиркорлик учун ўқиш керак, на факат дастлабки пайтларда, балки тадбиркор бир
умр укиш, изланишда булиши керак.
Тадбиркор нималарни билиши ва килиши керак? У энг аввало, тадбиркорлик
фаолиятини кандай амалга оширишни, кандай шароитда амалий харакат килишни,
тадбиркор олдида учрайдиган тусикларни хал килиш йулларини ва кандай ютукларга
эришишни билиши керак. Тадбиркор - ишлаб чикаришни ташкил этишни хамда
махсулотни сотишни билиши керак. У бозор муносабатлари шароитида юзага
келадиган конкрет шароитларни бахолашни ва тугри йул танлашни билиши керак. Хеч
ким хеч качон тадбиркорга нима килишни
ургатмайди ва огир пайтларда ёрдамга келмайди. Хар бир тадбиркор факат уз
кучига, билимига ва заковатига ишониши ва суяниши лозим.
Мастура Хамроева
Этот комментарий был удален автором.
ОтветитьУдалить