Экспорт-импорт операцияларини
амалга оширишнинг асосий қоидалари :
-
Тереамбула- контракт сони, сони, уни тузиш,
санаси ва жойи, томонларнинг номлари:
-
Контракт мазмуни-товар номи ва унинг тавсифи:
-
Етказиб бериш асослари – таваккалчиликни
ўтказиш фурсати Инкотерис-2000;
-
Нархи, ўлчов бирлиги, асосий нарх ва нархлар
даражаси, белгилаш тартиби;
-
Қадоқлаш тури, сифати, ўлчами, тўлов усули,
маркировка;
-
Юклаш тартиби-маълумотнома;
-
Топшириш ва қабул қилиш-мулкка эгалик қилиш
ҳуқуқини сотувчидан ҳаридорга ўтказиш шарти;
-
Рекламация-сифати, миқдори бўйича даъволар,
имконият бериш муддати, хал қилиш усули;
-
Қафолат- товарнинг кафолат берилган амал қилиш
муддати ва ҳизмат;
-
Жарима-пепиялар, жазо ва жарималар;
-
Форс-мажор- томонларнинг мажбуриятдан озод
қилиш;
-
Арбитраж- даъволарни ҳал этиш тартиби, арбитаж
органи ва у жойлашаган жой.
Контракт преамбула, яъни кириш қисмидан бошланади. Унда контракт сони, тузилган жойи, сана кўрсатилади. Шартнома тузаётган томонлар белгиланади. Контракт мазмуни ёритилади, томонлар ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бажариш муддати ва жойи, уни амалга ошириш тартиби белгилинади. Контракт мазмунида шартнома муҳим шарти акс эттирилади:
а) товар (иш ёки ҳизматлар) номи, унинг
тавсифи, миқдори, сифати бўйича ассортименти
б) етказиб беришнинг асосий шарти, товарнинг
бехос бехос фалокатга учраши,
хавф- хатар,сотувчидан харидорга ўтган фурсатини аниқлайдиган шарт;
хавф- хатар,сотувчидан харидорга ўтган фурсатини аниқлайдиган шарт;
с) тўловни амалга ошириш шарти;
а) товарни топшириш, қабул қилиш шарти.
Товарни қабул қилиш ва топшириш ҳам
миқдори, хам сифати бўйича амалга оширилади.
Товарлар миқдори бўйича илова қилиб жўнатилган
ҳужжатлар;
Ҳисоб варақас, спетификация, нокладной асосида
қабул қилинади. Сифати бўйича қабул қилиш жараёни эса илова қилинган сифатини
тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширилади. Сифат сертификати,техник паспорт
ва шу каби.
Рекламация бўлимида имкония бериш ва уларни
ҳал қилиш тартибибелгиланади, сифатсиз товарни қайтариш, шарти аниқланади, яъни
у товар ким томонидан, қандаймуддатда алмаштирилиши ёки етказилган зарар қопланиши
шарти кўрилади.
Контракт шартига мос келмайдиган товар мавжудлигини аниқланиши
билан ҳаридор томонидан сотувчига маълумот бериш муддати белгиланиши шарт.
Машина ва автомобиллар бўйича тузилган
контрактларда харидор маълум кафолатли муддат мобайнида товар ҳажми, товар
хавфсизлиги, товарнинг кафолатланган амал қилиш муддати белгиланади.
Контракт бажарилишига эришиш учун унинг
бажарилишини таъминлайдиган шарти шартини киритиш керак. Бунда томонлар олинган
мажбуриятни вақтида бажарилмаганлиги учун жарима қўлланилиши тушунилади.
Жарима миқдори, уни ҳисоблаш тартиби,
умумий миқдорининг энг юқори чегараси контрактнинг умумий суммасидан эмас,
бажарилмаган мажбурият қисмидан ҳисобланади. Томонлар жариманинг тўлашни
контракт шартини бузган томони ўз мажбуриятидан озод этмайди, деган шартни
киритишга хақли. Жарима ундириш томонларнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқларидир.
Масалан “сотувчи ....
миқдордаги пеняни тўлайди, ўрнига харидор хар бир кечиктирилган кун учун 0.1%
пеня ундириш ҳуқуқига эга, аммо бу сумма вақтида етказиб берилмаган товарнинг
умумий қийматининг 0.5% дан ошмаслиги керак.”
Фавқулотда холатни назарда тутадиган
форс-мажор шартлари :
- Шартномада назарда тутилмаган бошқа зарарга
сабаб бўладиган табиий офатлар, сув тошқини,
ер қимирлаши, урушлар, экспорт-импортни тақиқлашлар киради.
Мажбуриятни бажармаган томон, бунга унинг
назоратидан ташқари ҳолат таъсир
этганини ва бу холат фавқулотда рўй бергани, уни шарнома тузилаётган пайтда
кўриб бўлмаганлиги исботланган тақдирда ўз шартномавий “Форс-мажор” шарномалари
вужудга келган мамлакатнинг тегишли органи томонидан берилган маълумотнома қабул қилинади. Бу ҳолат ҳам контрактда хам акс этиши лозим. Форс-мажор холатига тушган 2- томонга бу
ҳақида маълумот бериши кераклиги шартномада кўрсатилиши керак. Акс ҳолда форс-мажор ҳолати ҳақида
вақтида ахборот олмаган томон зарарларни
қоплашни талаб қилишга хақли.
Контракт тузатганда 2 томонда вужудга келиши мумкин бўлган ва тенг йўл
билан ечиб бўлмайдиган низоларни хал қилиш тартиби белгиланади. Бундай холларда
Ўзбекистон Республикаси Олий ҳўжалик
судига мурожаат қилиш ва бу шартни контрактда акс эттириш тавсия этилади.
ИНКОТЕРМС- 2000 товарларни етказиб бериш
бўйича базис деб аталадиган 13 та атамалар мажмуидан иборат ва у 4-гуруҳга
бўлинади. (Жадвал)
F –
товарни кейинги хавф-хатар учун жавобгарликдан озод ҳолда харидор хисобидан
ташивчига сотувчининг бериш мажбуриятини белгилайди.
“С” ҳарфи хавф-хатар муддати ўтиш вақти
белгилангандан кейин ҳамда товар йўқолгандан
ёки унга зарар етган холда сотувчи томонидан харажатларни кўтариш
мажбуриятни белгилайди.
“Д”- товарни сотувчи томонидан маълум жойга
элтиб беришни белгилайди.
Савдо
атамалари тартиби ва тарифи тадбиркорларга уларни тўғри тушуниш ва улардан
қулайини танлаш имконини яратади.
Транспортда ташиш усуллари бўйича
ИНКОТЕРМС-2000 базис шартини қуйидагича гуруҳлаш мумкун.
! чи
гуруҳга Сотувчига минимал мажбурият
юклайдиган ягона атама- EX-Works (Франко завод) киради. Бу атама бўйича сотувчи
ўз товарини ўзига тегишли бўлган иморатда харидорга хабарнома жўнатади. Бу
харидорга товар қабул қилиш учун зарур тайёргарликни кўриш имконини беради.
(Жадвал)
Божхона тўлови асосий турлари.
-1. Барча товарларга (ишлар, ҳизматлар)
божхона тўлови бекор қилинган.
-2. Эркин конвертацияланган ваоюта (ЭКВ) га
экспорт қилинадиган товарлар (иш, ҳизмат) МДХ мамлакатларига ҚҚС(қўшимча қиймат
солиғи) ни тўлаш озод қилинган.
- Товарни ЭКВ га экспорт қилиш акуиз солиғидан
озод қилади.
- Импорт билан шуғилланадиган юридик шахсдан
ундириладиганбожхона тўлови;
Импорт божхона тўловлари
Ўзбекистон республикаси Вазирлар
махкамасининг2004- йил 7 январдаги “Божхона тўловлари тарифларини тартибга
солиш чора-тадбирларини янада мукаммалаштириш ҳақидаги” 4- сонли қарори асосида
ставка бўйича импорт божхона тўловларини ставкасини асосан 4 даражага
гуруҳланган бўлиб, стафкалар бўйича товарларнинг боэхона нархларига нисбатан
0.5, 10 ва 30 фоизни ташкил этади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилишда
аралаш стафка қўлланилади.
-
Акцуз солиғ. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Махкамасининг 2003-йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2004-йилги
Давлат бюджети параметрлари ҳақидаги”567- сонли қарори асосидаги ставка бўйича)
-
Қўшимча қиймат солиғи 20%листавка бўйича.
Жисмоний шахсларга нисбатан.
Жисмоний шахслар товарнинг ТИФ ТР (ташқи иқтисодий
фаолиятда товарларга нисбатан ўрнатилган тариф рақамлари) коди ва ишлаб
чиқарилган давлатдан катъий назар,
божхона тўловисиз олиб кириш
меёрларини қўлламаган холда, барча тоифа товарларининг божхона нархидан ундириладиган ягона бож тўловларини
қуйидаги миқдорда тўлайдилар.
-озиқ-овқат товарлари (ундан ташқари) 40%
- озиқ-овқат бўлмаган товарлар 70%
- ун махсулотларидан 20%
Қуйидагилар божхона тўловидан озод қилинган:
-
Эркин савдо режими ўрнатилган мамлакатларда
(МДХ мамлакатларида) ишлаб чиқарилган ва у ердан олиб кирилаётган товарлар;
-
Ўзбекистон Республикаси хукумати
номидан ёки унинг кафолати остида тузилган хукуматлараор ва кридит
шартномалари асосида олиб кирилаётган товарлар;
-
Ҳукумат кафиллиги кафиллиги билан чет эл
сармоялари ёрдамида молиялаштирилган инвистицион лойиҳаларни амалга ошириш учун
зарур товарлар;
-
Чет эл
инвесторлари томонидан ўз эхтиёжи учун киритилаётган мол-мулк;
-
Хорижий сармояли корхонанинг устав фондига
улуш сифатида киритилаётган сармоя;
-
Технологик ускуна;
-
Компютер ахборот тизимини ташкил этиш учун
мўлжалланган ускуна, компютер техникаси ва эхтиёт қисмлари, дастурлаш
воситалари;
-
Кичик бизнес корхоналари учун ишлаб чиқаришни
ташкил этишга мўлжалланган ускуналар;
-
Ёғоч ва ўрмон материаллари;
-
Локализация дастури доирасидаги лойиҳани
амалга ошираётган корхоналарнинг локамизация махсулотларини ишлаб чиқаришда
қўлланиладиган материал ва компонентлар;
Қуйидаги бир
қанча товарларга қўшимча қиймат солиғи(ҚҚС) тўланмайди:
-
инвестициондастурга киритилган мухум
объектларни жиҳозлаш учун мўлжалланган, хукумат кафиллиги билан чет эл
сармоялари ёрдамида молиялаштирилган, инвестицион лойиҳани амалга оширишга
мўлжалланган, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирлган корхонани
реконструкция қилишга мўлжалланган чет эл сармояси соҳиби томонидан хорижий
сармояли корхоналарнинг устав фондига киритилган ускуналар;
-
Ўзбекистон Республикаси билан халқаро ва
хорижий ташкилот ўртасида тузилган
шартнома асосида берилган грант ва заём ҳисобига юридик шахслар, Ўзбекистон
Республикаси президенти бўлмаган шахслар
томонидан олиб кирилаётган ускуналар, материал ( иш, хизмат)
-
Компютер ахборот тизимини ташкил этиш учун
мўлжалланган ускуна, компютер техникаси ва эхтиёт қисмлари, дастурлаш
воситалари;
-
Дори-дармон воситаси, тиббиётда қўлланиладиган
восита
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Махкамаси қарорига мувофиқ ташқи иқтисодий алоқалар
агентлиги томонидан бериладиган лицензиялар асосида экспорт қилинадиган махсус
товарларга қуйидагилар киради: қурол –ёроғ, харбий техника, уларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган махсус
товар, қимматбахо металл,тошлар ва улардан ясалган буюмлар,уран ва радиоактив
моддалар бўлган ускуна ва аслаха.
Ўзбекистон худудига олиб кирилаётган
товарлар Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган техник стандартлар ва талабларга
мос келиши шарт.
Сертификациядан ўтиш керак бўлган товарлар
рўйҳати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси 2004- йил 6 июлдаги 3018
сонли қарорида кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари
олиб кирилаётганда , албатта уларнинг давлат тилида маркаланган бўлиши шарт.
Давлат тилида маркаланиши лозим бўлган товар рўйҳати Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Махкамасининг 2002 йил декабрдаги 427 сонли қарорида келтирилган.
Экспорт қилиниши тақиқланган
товарлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги
УП-1871-сонли фармойишининг 4 сонли иловасида келтирилган.Унга бир қатопр донли
ўсимликлар, нон ва булка махсулотлари, хамирли кондитер махсулоти, пирожний,
қўлбола печениларидан ташқари ун, ёрма, чорва моллари, гўшт каллапоча, шакар,
ўсимлик ёғи, ипак қолдиқлари, чуватса бўладиган ипак қурти пилласи бадиий
тарихи илмий аҳамиятига эга бўлган қадимги ашёлар ёки бошқа маданий бойликлар
(Маданият Ишлари Вазирлиги хулосаси асосида) киради.
Давлат ва жамият кўриниши
территореалбирликлприни бузишга қаратилган сиёсий мустақиллик ва давлат
сувиренититига таҳдид солувчи уруш,зўравонлик, терроризм, миллий танхолик ва
диний нафрат расизмни тарғибот қилувчи парнографик босма асарлар олиб кириш
тақиқланади.
Халқаро молиявий иқтисодиёт
инқирози шароитида мамлакат ташқи савдосини оптималлаштириш йўналишлари
2.1. Мамлакатнинг ташқи савдосини
ривожланиши динамикаси мустақилликка эришгунга қадар Ўзбекистоннинг ташқи
иқтисодий савдо алоқари фақат иттифоқдош республикалараро қооперация чегараланган эди.Ўзбекистон собиқ иттифоқ
республикаларини ҳам олий республикалари билан таьминлашга йўналтирилган
иқтисодга эга эди.
Ўзбекистон ўз мустақиллигига
эришгандан кейин, бозор иқтисодиётига асосланган жамият қуришга, дунёнинг турли
мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, аввал ташқи савдони
такомиллаштириш орқали жаҳон бозорига интеграциялашиш томон йўл тутди.
Бу эса мамлакатимизда очиқ
иқтисодиёт моделини асос қилиб олиганлигини республикамизнинг жаҳон хўжалик
алоқаларига фаол киришувчини англатади.Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳон
хамжамиятига ўзининг оқилона ташқи
иқтисодий сиёсати орқали халқаро меҳнат тақсимотида тенг ҳуқуқли аьзо сифатида
ўз ўрнини топмоқда.
Очиқ жаҳон бозори иқтисодиётининг
шакллантириш ташқи иқтисодий фаолиятида тарақиётига олиб борувчи тўғри сиёсий
йўлни янада ривожлантириш Ўзбекистоннинг ҳуқуқий давлати мустақиллигини
кафолатлайди, унинг иқтисодиётини барқарорлаштириш омили бўлади.
Мустакиллик йилларида мамлакат
ҳаётининг барча жавхаларида, экспорт салохиятини ривожлантириш йўлида ҳам катта
ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Ҳар қандай мустақил давлат бошқа
жаҳон мамлакатлари билан ўзаро иқтисодий муносабатларини ривожлантириб бориш ҳозирги
даврнинг асосий талабларидан биридир.
Эқспортни кенгайтириш республикага
эркин муомаладаги ва валютанинг кириб
келишини кучайтириш ҳамда миллий
валютани мустаҳкамлаш демакдир.Бу корхоналар эҳтиёжманд бўлган янги
теҳнологиялар ҳам демакдир, ишлаб чиқаришни мунтазам янгилаб туришни кучли
тарзда рағбатлантириш ҳам.
Ўзбекистон Канада, Хитой Ҳалқ Республикаси, Туркия,
Голландия, Швейцария банклари ва фирмалари билан 3.3
млрд АҚШ долларига яқин миқдорда ҳукуматлар аро 32 та йирик кридит битими
тузилди ва амалда қўлланилмоқда. Ўзбекистон 30 дан ортиқ савдо ва иқтисодий
битим тузган, 20 таси узоқ хориж мамлакатлари билан тузилган. 2001- йилда
республикада чет эл инвиститсияси киритилган корхоналар сони 9001, ишлаб турган
юридик корхоналар сони 11958 тага етган. Мустақилликка эришгандан кейин
республикага 5 млрд АҚШ доллари кириб келган.
Мастура Хамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий