среда, 18 сентября 2013 г.

Натурал хўжалик – товар хўжалигининг моддий асоси




Натурал хўжалик умумий иқтисодий ишлаб чиқаришнинг тарихан бирламчи шакли бўлиб, у хўжалик ички эҳтиёжларини, яъни ишлаб чиқарувчиларнинг ўз шахсий эҳтиёжларини қондиришга йў-налтирилган ижтимоий хўжаликнинг дастлабки шакли ҳисобланади. Бундай хўжалик ибтидоий индустриал тараққиёт давригача ҳукмрон бўлиб келган. Ҳозирги даврда эса айрим давлатларда бир қадар салмоқли ўринни эгаллаб келмоқда.
Натурал хўжалик шароитида истеъмол, кўпинча, ишлаб чиқаришга мос келган, бундай ҳолат эса уларнинг бир-бири билан боғланиш муаммосини жуда осонлаштирган.
Бундай муносабатларда барча зарурий нарсалар қўл кучи билан тайёрланган, яъни хом ашёни тайёр маҳсулот ҳолатига келтириш учун ўз кучларидан фойдаланилган. Натурал хўжалиги шароитида маҳсулот айирбошланмаган ва ишлаб чиқарувчилар ўзлари учун ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариб, кунлик эҳтиёжларини қондириб келишган.
Патриархал деҳқон хўжалиги ва феодал поместьелари, асосан, натурал хўжалик шаклида бўлган. Натурал ишлаб чиқариш шакли ижтимоий меҳнат тақсимотининг ривожланмаганлиги оқибатида вужудга келган, Чунки ўша вақтда ижтимоий меҳнатнинг у ёки бу бўғинигина ривожлана бошлаган эди. Бундай шароитда биқиқ ёки ўз эҳтиёжини ўзи қондирган ишлаб чиқариш жараёни пайдо бўлган. Меҳнат уларнинг тор доирасидагина ижтимоий характер касб этган.
Натурал хўжаликнинг дастлабки асоси, дастлаб, ер, кейинчалик хонаки хунармандчилик саноати шаклида бўлган.

Натурал хўжалик бир неча хил типдаги хўжаликлардан иборат бўлиб, якка деҳқон, оилавий, жамоа ва, ниҳоят, давлат хўжаликларидан ташкил топган.
Натурал хўжаликда ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан жуда кичик, тур жиҳатидан бир хил бўлганлиги сабабли энг оддий эҳтиёж-ларни қондиришга қаратилган. Бундай хўжалик ўта архаик, эскилик-ка мойил –консерватив бўлиб, янгиликни ярата олмас эди. Шу ту-файли асрлар давомида сақланиб келди.
Натурал хўжалик бозор иқтисодиёти муносабатлари қарор топгунга қадар ижтимоий ишлаб чиқаришнинг асосий шакли бўлиб келди.
Узоқ ўтмишдаёқ натурал хўжаликнинг керакли эканлиги, уни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг зарурлиги ғоялари олға сурилган. Масалан, қадимги юнон (грек) олимларидан Платон, Аристотель кабилар ўз асарларида шундай ғояларни олға суришган.
Платон “Сиёсат ва давлат ” номли асарида натурал қулдорлик хўжалигини мослаб, жамиятдаги ҳар қандай душманликни келтириб чиқарадиган ягона манба – пул деб ҳисоблайди ва натурал хўжалик-ни ҳимоя қилиб чиқади. Унинг фикрича, натурал хўжалик жамият аъзолари ўртасидаги иқтисодий табақаланишга чек қўяди.
Аристотель натурал хўжаликнинг ҳимоячиси ва унинг назария-чиларидан ҳисобланади. У натурал хўжаликни мустаҳкамлаш билан биргаликда товар хўжалигини ҳам ривожлантириш керак, лекин бунда товар ишлаб чиқариб сотишдан мақсад ўз эҳтиёжини қондириш устун туради, деб ҳисоблайди. Таъкидлаш лозимки, Аристотель замонида натурал хўжалик билан бир вақтда унинг заминида товар хўжалиги ҳам мавжуд бўлган.
Натурал хўжалик ишлаб чиқарувчи кучларнинг ғоят паст даражасига хос бўлиб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини бермайди. Чунки бундай хўжалик ва ишлаб чиқариш тўла-тўкис қўл меҳнатига таянади. Меҳнат қурол-лари эса узоқ даврлар давомида ўзгармай қолаверади. Ишлаб чиқа-ришнинг моддий омили ривож топмаганлиги билан бирга, унинг шахсий омили ҳам ўта паст даражада сақланиб туради. Меҳнат унумдорлиги деярли ўсмайди. Меҳнат унумдорлиги ғоят суст борганлиги сабабли иқтисодий ўсиш ҳам суст бўлган.
Натурал ишлаб чиқариш шакли барча иқтисодий жараёнларни бир жой доирасига қатъий солиб қўяди ва ташқи алоқаларни ўрна-тишга йўл қўймайди. Иш кучи муайян хўжаликка жуда қаттиқ бириктириб қўйилади ва кўчиб юришдан маҳрум этилади. Натурал хўжа-ликнинг эскиликка мойиллиги ҳам шунга боғлиқдир. Натурал хўжалик шаклларининг худди бундай хусусиятлари қишлоқ хўжалик жамоаларининг минг йиллар давомида барқарор яшовчан бўлиб келганлиги «сири»ни очиб беради. Меҳнат унумдорлиги ўсиши чегараланганлиги сабабли иқтисодий ривожланиш ғоят суст бориб, асосан, табиий омиллар ҳисобидан, яъни кам ҳосилдор ерлардан ҳосилдор ерларга ўтиш ҳисобидан юз берган. Ишлаб чиқариш ҳажм жиҳатидан кичик, тур жиҳатидан бир хил бўлганидан ишлаб чиқарувчиларнинг энг оддий эҳтиёжларини қондирган, холос.
Хуллас, натурал хўжалик ишлаб чиқарувчи кучларнинг шундай даражаси ва ишлаб чиқариш муносабатларининг шундай типига моски, улар ишлаб чиқариш мақсадларини ниҳоятда чеклаб қўяди, ишлаб чиқаришнинг ҳажми жиҳатдан жуда оз ва характери жиҳатдан бир хил ибтидоий бўлган эҳтиёжларни қондиришга бўйсундиради.
Аста-секин ишлаб чиқариш кучларининг ўсиб бориши натижа-сида меҳнат тақсимоти маълум даражада ўсади, хусусий мулкчилик пайдо бўла бошлайди ва натурал хўжалик аста-секин емирилишга юз тутади. Унинг ўрнига товар хўжалиги шакллана бошлайди. Товар хўжаликлари узоқ тарихий тараққиёт маҳсулидир. Албатта, товар хўжалиги ва натурал хўжаликлар бир-биридан кескин фарқ қилинган. Бундан товар хўжалиги ва натурал хўжалик аралаш бўлганлиги аён-лашади. Бинобарин, натурал хўжалик ўрнини товар ишлаб чиқариш эгаллайди ва у ҳукмронлик ролини ўйнай бошлайди.
Мастура Хамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий