вторник, 17 сентября 2013 г.

Қиймат шаклларининг ривожланиши ва пулнинг пайдо бўлиши


Ижтимоий меҳнат тақсимоти, мустақил товар эгалари ўртасида иқтисодий неъматларни ўзаро алмаштиришни тақозо этади. Масалан, битта болтани битта қўйга, бир қоп унни уч бўлак матога ва ҳоказо тарзда алмаштириш ҳам мумкин. Маълумки, бирор товарнинг қиймати уни бошқа товарга айирбошлаганда маълум бўлади (Тенглаштирилади). Бир қарашда, айирбошлаш вақтида товарлар бир хил роль ўйнагандек кўринади. Аслида эса бу роль турличадир. Бир товар ўз қийматини бошқа товарга нисбатан ифодалайди. Иккинчи товар эса эквивалент сифатида биринчи товарнинг қийматини белгилайди. Эквивалент роли чиқади қийматнинг эквивалент шаклини ташкил этади. Худди мана шу ўринда пулнинг куртаги мавжуд.

Аммо натура шаклида алмаштириш кўп ноқулайликларга эга. Чунончи, бир жуфт этик тиккан этикдўз ўз товарини унга алмаштирмоқчи. Бироқ этикка муҳтож бўлган кишида ортиқча ун бўлмаслиги мумкин. Табиийки, икки киши ўртасида товар алмаштириш амалга ошмайди. Ижтимоий меҳнат тақсимоти қанчалик чуқур ва ишлаб чиқарилаётган товар хили қанчалик кўп бўлса, кўрсатилган вазият шу қадар эҳтимолга яқин бўлади. Натурал товар алмашинувининг бошқа бир муаммоси – алмашинаётган неъматларнинг миқдорий нисбатла-рини аниқлашга боғлиқдир. Бир жуфт этик учун қанча ун бериш керак? Бу товарлар этик ва уннинг хусусиятлари эса бир-бирига мутлақо ўхшамайди. Шунинг учун алмашув пайтида улар қийматининг бирон ташқи ўлчови бўлмаган вақтда бундай товарларнинг миқдори нисбати ҳақида келишиб олиш анча мушкул. Бунинг устига, кўпгина неъматларни қисмларга парчалаб бўлмайди. Ҳатто, бундай алмашув-нинг нисбатлари ҳақида келишиб олинган бўлса-да, уларни бир-бирига алмаштириш бир қадар қийин. Бундай зиддиятларнинг барини ҳал этиш учун эса пул ишлатиш зарур эканлиги аён бўлади.

Пул алмашув жараёнини анча осонлаштиради. Энди этикдўз-нинг уни бор кишиларнинг ҳаммаси билан учрашиб, уларга ўз товарини таклиф этишига ҳожат қолмайди. Чунки у ўз этикларини ҳар бир кишига сотиши ва тушган пулга зарур нарсаларни сотиб олиш мумкин. Ушбу ҳолда пул жамият (харидор қиёфасида) нинг этикдўз меҳнатини тан олгани, уни муайян тарзда баҳолалаганлиги ва этик-дўзга тегишли миқдорда иқтисодий неъматлар сотиб олиш ҳуқуқини берганлигини кўрсатувчи тилхат бўлиб хизмат қилади. Негаки, меҳнат нархи ҳажми товар учун берилган пул ҳажмида ифодаланади.
Товарлар бир-бирига нисбатан қийматли бўлганлиги учун айирбошланади. Товарнинг қиймат шакллари пул кўринишига ўтгунга қадар бир қатор босқични босиб ўтди. Тарихда турли маҳсулотлар бир-бирининг эквиваленти ролини ўйнаган. Ибтидоий жамоа тузуми шароитида жамоа аъзолари ўзининг бирор маҳсулотини аҳён-аҳёндагина бошқа жамоанинг маҳсулотига айирбошлаган, бошқа жамоа маҳсулоти фақат айрим айирбошлов актларидагина эквалент ролини бажарган. Бу қийматнинг оддий, камдан-кам учрайдиган ёки тасодифий шартли равишда пайдо бўлган шаклидир.
Товар бўлган мато, масалан, буғдой ўз жисмий шаклидан фарқланадиган бошқа ҳеч қандай қиймат шаклига кирмасдан матога бараварлаштирилганда ўз қиймат бирлигини намоён қилади. Шунинг учун ҳам бирор товарнинг эквивалент шакли унинг бошқа товарга бевосита айирбош қилиниш шаклидир, холос. Хоҳ буғдой эквивалент, мато нисбий қиймат бўлсин ёки, аксинча, мато эквивалент, буғ-дой нисбий қиймат бўлсин, бундан қатъи назар, буғдойнинг қиймат миқдори уни ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақти билан бел-гиланади. Унинг қиймат шаклига боғлиқ бўлмайди.
Қийматнинг мазкур кўринишида 20 кг буғдой 3 бўлак мато билан тенг қийматга эга эканлиги маълум бўлади. 3 бўлак матонинг қиймати 20 кг буғдойнинг истеъмол қиймати билан ўлчанмоқда. Шунингдек, болта ўзининг натурал шаклидан қатъи назар, мустақил равишда қиймат шаклига эга бўлади ва ўрин алмашиб, эквивалент ролини бажариши ҳам мумкин. 3 бўлак матонинг 20 кг буғдойга тенг бўлиши уларни ишлаб чиқариш учун сарф бўлган меҳнат миқдори-нинг тенглигига боғлиқ. Қийматнинг бу кўринишида маълум бир товар қиймати нисбий шаклда иштирок этганда, эквивалент шаклини инкор этади. Агар эквивалент вазиятида бўлса, қийматнинг нисбий шаклини инкор этади. Демак, айни бир товар бир вақтнинг ўзида ҳам қийматнинг нисбий шаклида, ҳам эквивалент кўринишида намоён бўла олмайди.
Қийматнинг оддий тасодифий шакли қийматнинг нисбий шакли билан эквивалент шаклининг алоҳидалигидадир. Айирбошлаш жараёнида бу икки хусусият турли муносабатларни ифодалайди.
Меҳнат тақсимоти чуқурлашиб, кўпроқ барқарор бўла бориши ва конкрет меҳнатнинг кўпдан-кўп турларини қамраб олиши муносабати билан тобора кўп миқдордаги маҳсулотлар айирбошлашга жалб этила бошлайди. Бу ерда бир товар бошқа қатор товарларга айирбош-ланади. Қийматнинг оддий тасодифий шакли ўзининг кенгайган тўла шаклига ўсиб ўтади.
Ижтимоий меҳнат тақсимотининг янада ривожланиши, товар ишлаб чиқаришнинг ўсиши, айирбошлашнинг тобора мунтазамлашиб бориши шунга олиб келдики, барча товарлар дунёсидан бошқа товарларга тобора кўпроқ айирбошланадиган товарлар ажралиб чиқа бошлайди. Бу қийматнинг умумий шакли фойда бўлганлигини билдирар эди.
Ҳар қандай товар бевосита айирбошланиш лаёқатига эга бўл-ганлиги учун товар умумий эквивалент деб аталади. Турли халқларда ва айнан бир халқ тарихининг турли босқичларида ҳар хил маҳсулотлар масалан (ҳайвон, мўйна, зайтун ёғи, тери, фил суяги ва бошқа-лар) умумий эквивалент вазифасини бажарган.
Товар муносабатларининг ривожланиши натижасида қийматнинг умумий шакли вужудга келади. Энди барча товарлар ўз қиймат-ларини фақат битта товар истеъмол қийматида намоён этадиган бўлади.
Умумий эквивалент вазифасини ўтовчи товарлар осонликча майда бўлаклар, қисмларга бўлиниши, ўз сифати ва ҳажмини ўзгар-тирмаслиги, об-ҳаво, турли табиат таъсирларида тез бузилмаслиги ҳамда олис масофаларга осонлик билан олиб бориб савдо қилишда афзалликларга ва узоқ вақтгача сақлаш имкониятларига эга эканлиги билан ажралиб туради.
Вақтлар ўтиши билан деярли ҳамма ерда бундай вазифа кумуш ва олтинга ўтади, бу эса қийматнинг пул шаклига ўтишига олиб келади. Шундай қилиб, Т – Т шакли Т – П – Т формуласига айланади. Пул ҳисоб бирлиги (қиймат ўлчови) сифатида ишлатила бошлайди.
Қийматнинг пул шакли товар ишлаб чиқариш ва айирбошлаш муносабатларининг ўзига хос ижтимоий тараққиёт маҳсулидир. Пул ҳисоб бирлиги (қиймат ўлчови) сифатида ишлатилади. Товарнинг алмашув қиймати пул бирликларининг муайян миқдорида, яъни товарнинг баҳосида ифодаланади. Муомала воситаси функциясини бажариши учун нақд пул зарур бўлиб қолганда баҳони аниқлаш учун сотувчилар ва харидорлар товарни харидор қўлида бор, деб фараз қилинган идеал пул бирликларининг муайян миқдорига хаёлан ал-маштирадилар. Пулнинг қийматини сақлаб қолиш воситаси сифатида фойдаланилади. Бунда пул ялпи бойлик тимсоли сифатида майдонга чиқади. Сотилган буғдойнинг пул эквиваленти унинг қиймати мато сотиб олингунча сақлаб қолинади. Пулнинг қийматни сақлаш қоби-лиятидан бойлик жамғариш учун фойдаланилади.
Машҳур инглиз иқтисодчиси Л.Харрис таърифидан фойдаланиб қайд этиш мумкинки, «пул ҳар қандай товар бўлиб, муомала воситаси, ҳисоб бирлиги ва қийматни сақлаш воситаси сифатида амал қилади».
Пул сифатида турли (энг тарқалган ва қимматли) товарлар (чор-ва, мўйна, қимматли металл буюмлар ва ҳоказолар) ишлатилиши мумкин. Иқтисодиёти етарлича ривожланган жамиятларда металл (олтин, кумуш, мис, темир) тангачақалар муомалада бўлади. Чунки улар муомалада қулай: узоқ вақт ўз хоссалари сақланади, уларни олиб юриш ва сақлаш, турли вариантларда асраш қулай. Қийматнинг пул шаклида пайдо бўлиши пулнинг келиб чиқиши демакдир. У товар-пул муносабатларининг ривожида жуда муҳим роль ўйнайди, товар-пул муносабатларининг айрим зиддиятларини ҳал қилади ва айни вақтда кучайтиради, янада мураккаблаштирди.
Шундай қилиб, пул ҳамма товарлар учун умумий эквивалент бўлиб, барча товарлар пулга нисбатан оддий товар мавқеини олади.
Товарлар пул билан бўлган муносабатларда у орқали ўзининг қийматини ифода этади.
Мастура Хамроева

3 комментария:

  1. топиш себе бирор хобби,, ўрганиш ўйнаш фортепианоига синаб кўрасиз ўзлар пазандаликка истеъдоднинг развить, странно, нима сизлар эмас. Мен синаб кўришга ҳал қилди бошлаш ставки қилиш спортига аввал текширмоқ матчи фойдали ахборот бош саҳифасисига ва тер билан қиламан спортига ставки ва менга энди никогда бўлма скучно. дарҳақиқат, агар сизлар хобби танлаб олдик, ҳаммаси ўша қарам бўлади сизнинг афзал кўришдан. Омаднинг!

    ОтветитьУдалить
  2. Я уже давно не занимаюсь каким-то спортом в свободное время, хотя раньше мне нравилось кататься на велосипеде в том числе, а также регулярно ходить в качалку. Пожалуй, сейчас другие приоритеты, и в любую свободную минуту я стараюсь заработать хотя бы немного денег. Сейчас совмещаю беттинг на букмекерской платформе, которую я нашел на сайте https://sport.ua/betting, с моей основной работой. Ставки не всегда приносят мне хороший доход, но это лучше, чем вообще ничего.

    ОтветитьУдалить
  3. Хоть многие и относятся к казино с сомнением, я все же считаю, что это более чем классный вариант, как совместить приятное времяпрепровождение и возможность заработать онлайн. Хорошее казино можно выбрать здесь https://www.ua-football.com/casino, ну и в целом всегда советую пользоваться топами, рейтингами и всем прочим для выбора проверенных казино.

    ОтветитьУдалить